ЖССТ миллионлаб одамлар ўлимига сабаб бўлаётган тўрт омилни санади
Европа Иттифоқида 2,7 миллион киши ушбу сабабларга кўра вафот этади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ўртача умр кўришни сезиларли даражада қисқартирадиган тўрт омилни маълум қилди. Гап тамаки, алкогол, қазиб олинаётган ёқилғи ва ўта қайта ишланган маҳсулотлар ҳақида бормоқда.
"Тамаки, ўта қайта ишланган озиқ-овқатлар, қазиб олинадиган ёқилғи ва алкоголь дунё бўйлаб йилига 19 миллион ўлимга сабаб бўлади ёки Европа Иттифоқида 2,7 миллион киши ушбу сабабларга кўра вафот этади", дейилади ЖССТ ҳисоботида. Жумладан, алкогол Европада йилига 490 минг, тамаки 1,1 млн. нафардан ошиқ инсон ҳаётига зомин бўлади.
Қайд этилишича, ишлаб чиқарувчилар трансмиллий корпорацияларга бирлашиб, ўз шартларини илгари суриб,мазкур омилларга қарши меъёрий ҳужжатлар қабул қилинишига тўсқинлик қилмоқда.
ЖССТ Европа сиёсатчиларини "одамлар доимо фойдадан устун туриши керак" деган ғояни илгари суришда ёрдам беришга чақирмоқда.
Мазкур тўрт омил кунига 7 мингдан ошиқ кишини ҳаётдан олиб кетади , дейди ЖССТнинг Европа минтақавий директори Ханс Крюгле.