Жанубий Корея Ўзбекистонга илк бор тезюрар поездлар етказиб беради
Икки давлат раҳбарлари фойдали қазилмаларни қидириш ва ўзлаштиришдан тортиб, қайта ишлаш ва етказиб бериш занжирлари бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
Жанубий Корея поезд ишлаб чиқарувчиси Hyundai Rotem Cо. Ўзбекистонга тезюрар поездлар етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.
Келишув Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкентдаги президент саройида бўлиб ўтган саммити якунлари бўйича ўтказилган маросимда имзоланди. Бу Жанубий Кореянинг хорижий давлатга тезюрар поездларнинг биринчи экспортини англатади.
Қиймати 270 миллиард вон (195,7 миллион АҚШ доллари) бўлган келишувга кўра, Hyundai Rotem "Ўзбекистон темир йўллари" корпорациясига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматлари билан бирга жами 42 та вагондан иборат олтита тезюрар поездни етказиб беради.
Музокаларда жами 17 та битим ва ҳужжатлар имзоланган.
Бундан ташқари, Korea Railroad Corp. ва "Ўзбекистон темир йўллари" ўзаро англашув меморандуми имзолади. Бу техник хизмат кўрсатиш, технология алмашинуви ва ходимларни ўқитишга қаратилган.
Жанубий Корея ва Ўзбекистон фойдали қазилмаларни биргаликда қидиришдан тортиб то якуний фойдаланишгача бўлган кенг қамровли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган муҳим ҳамкорликни имзоладилар.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда иситиш тизимларини модернизация қилиш бўйича меморандум имзоланди ва минтақада фаолият юритаётган Корея компаниялари барқарорлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишига кўмаклашувчи ҳужжат маъқулланди.
Президент Юн Сок Ёл ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев муҳим фойдали қазилмаларни қидириш ва ўзлаштиришдан тортиб, қайта ишлаш ва тижоратлаштиришгача бўлган етказиб бериш занжирлари бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Минерал хомашё, энергетика ва инфратузилма каби махсус стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган келишувга эришилди.
Музокаралар чоғида томонлар фойдали қазилмаларни биргаликда қидиришдан тортиб то якуний фойдаланишгача бўлган кенг қамровли ҳамкорликка йўл очиш учун муҳим минерал шериклик бўйича ҳамкорлик шартномасини имзоладилар.
"Икки давлат Ўзбекистоннинг мўл-кўл минерал ресурслари ва Жанубий Кореянинг илғор технологияларини уйғунлаштириш орқали етказиб бериш занжири ҳамкорлигида синергияни максимал даражада оширишга келишиб олдилар", деди Юн Сок Ёл қўшма матбуот анжуманида.
Ўзбекистон яримўтказгичлар ва иккиламчи аккумуляторларда қўлланиладиган вольфрам ва молибден каби кўплаб асосий минералларга эга ва бу Жанубий Кореянинг юқори технологияли саноати учун муҳимдир.