Байденнинг ўғли 25 йилгача қамалиб кетиши мумкин
У қурол-яроғ сақлаш қоидаларини бузишга айдбор деб топилди. АҚШ раҳбари Жо Байден гарчи ваколати бўлсада, ўғлини афв этмоқчи эмас.
АҚШ президенти Жо Байденнинг ўғли Хантер қурол-яроғ сақлаш қоидаларини бузиш бўйича ҳар учала модда бўйича ҳам айбдор деб топилди. Унга 25 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.
АҚШ президенти Жо Байденнинг ўғли Хантер Байден Делавер штатидаги ҳакамлар ҳайъати томонидан қурол-яроғ сақлаш қоидаларини бузишда айбдор деб топилди.
Ҳакамлар ҳайъат аъзоларини айблов далилларига кўра, Байден 2018 йил октябрь ойида ўқотар қурол сотиб олиши тўғрисида ёлғон гапирган, у гиёҳванд моддалар қабул қилиши ҳақидаги савол бланкасига "йўқ" деб жавоб берган.
Натижада, Байден қурол сотиб олаётганда ёлғон баёнот берганликда ва кейин бу маълумотларнинг тўғри эканлигини тасдиқлаганликда, шунингдек, гиёҳванд моддаларга қарам бўлган шахс бўлатуриб, қурол сақлаганликда айбдор деб топилди.
Маълум қилинишича, у 25 йилгача қамоқ жазоси ва 750 минг долларгача жаримага тортилиши мумкин. Шу билан бирга, аввалроқ Жо Байден ўғли айбдор деб топилса, уни авф этиш тўғрисидаги фармонга имзо чекмаслигини айтган эди.
Бундан ташқари, ҳакамлар ҳайъати ҳукмидан сўнг дарҳол президент Байден ўғли билан "фахрланаётганини" айтди.
" Аввал ҳам айтганимдек, мен бу ишнинг натижасини қабул қиламан ва » Ҳунтер мурожаат қилганда мен қонуний жараённи ҳурмат қиламан”, деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп ҳам судда айбдор деб топилганди.