Тожикистондаги зилзила Сурхондарёга ҳам таъсир қилди
Зилзила эпицентри Тошкентдан 395 км жанубий-ғарбда жойлашган.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра 10.06.2024 йил, Тошкент вақти билан 08:14 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Унинг кучи Ўзбекистон жанубида ҳам сезилди.
Зилзила координаталари: 37,81 градус шимолий кенглик; 68,13 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,9. Чуқурлик 120 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 395 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Шўрчи туманида 2 балл, 28 км.
Узун туманида 2 балл, 39 км.
Қумқўрғон туманида 2 балл, 49 км.
Олтинсой туманида 2 балл, 54 км.
Денов туманида 2 балл, 63 км.
Жарқўрғон туманида 2 балл, 68 км.
Бандихон туманида 2 балл, 69 км.
Қизириқ туманида 2 балл, 81 км.
Термиз туманида 2 балл, 83 км.
Бойсун туманида 2 балл, 90 км.
Ангор туманида 2 балл, 91 км.
Термиз шаҳрида 2 балл, 100 км.