Покистонда етти нафар хавфсизлик ходими терактда ҳалок бўлди
Хавфсизлик ходимлари қўлбола портловчи ускунанинг ҳаракатга келиши сабаб қурбон бўлган. Ҳозирча бошқа тафсилотлар эълон қилинмаяпти.
Покистонда портлаш оқибатида етти хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлди.
Покистон хавфсизлик кучларининг билдиришича, қўлбола портловчи қурилманинг портлаши оқибатида кучнинг етти нафар аъзоси ҳалок бўлган. Департамент баёнотида айтилишича, портлаш жангарилар йўқ қилинаётган Хайбер-Пахтунхва вилоятида содир бўлган.
"9 июнь куни қўлбола портловчи қурилма хавфсизлик кучлари машинасида портлади Натижада капитан Муҳаммад Фараз Илёс бошқа олти нафар ходим билан бирга ҳалок бўлди", — деди хавфсизлик кучлари матбуот хизмати Х ижтимоий тармоғида. (собиқ Твиттер)
Ҳозирча бирон бир ташкилот ҳодиса юзасидан жавобгарлини ўз зиммасига олганича йўқ.
Покистоннинг чегарадош вилоятларида ҳужумлар сонининг кўпайиши 2021 йилда, "Толибон" ҳаракати Афғонистон ҳудудини ўз назоратига олган пайтда бошланган. Покистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Хайбер-Пахтунхва вилоятида 1 мингдан ортиқ теракт содир этилган.