platina.uz

Покистондаги сиёсий йиғилишда портлаш: 44 киши ҳалок бўлган

Шунингдек, 100 дан ортиқ киши жароҳатланди.

Жаҳон
31 июль 2023 йил
Покистондаги сиёсий йиғилишда портлаш: 44 киши ҳалок бўлган

Покистон шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятида “Ислом уламолари ассамблеяси” партияси қурултойида теракт содир этиллди, унда 44 киши ҳалок бўлди.

Шунингдек, 100 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда Хайбер-Пахтунхва провинцияси соғлиқни сақлаш амалдорига Риаз Aнварга асосланиб, Dawn газетаси хабар берди.

“Бу худкушлик ҳужуми эди. “Террорчи саҳнага яқин жойда ўзини портлатиб юборди”, — дея Анварнинг сўзларидан иқтибос келтиради нашр.

Aввалроқ Geo News телеканали ҳужум оқибатида 40 га яқин ҳалок бўлгани ва 200 дан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган. Улар турли оғирликдаги ҳолатда ва шифохонага ётқизилган.

Портлаш маҳаллий вақт билан 16:00 атрофида содир бўлган, ўшанда партия етакчиларидан бири 400 га яқин тарафдорлари билан гаплашаётган бўлган, дея қўшимча қилди ҳуқуқ-тартибот идоралари.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+