Мактабларда 1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Қабул жараёнлари икки босқичда ташкил этилади ва 15 августга қадар давом этади.
Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул 20 июн санасидан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.
Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:
1-босқич: 20 июндан 31 июлгача микро-ҳудуд доирасида,
2-босқич: 1 августдан 15 августгача микро-ҳудуддан ташқарида.
1-синфга қабул жараёнлари ушбу ҳаволадаги туман (шаҳарларда) электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.
Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.
Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади.
"Таълим тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2017 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.