Нарзулло Обломуродов аграр унивеситетга проректор этиб тайинланди

У  2021 йилда Экологик партиядан президентлик сайловида қатнашиб, 4,1 фоиз овоз тўплаганди. 

Сиёсат
3 июнь, 11:02
Нарзулло Обломуродов аграр унивеситетга проректор этиб тайинланди

Обломурадов Нарзулло Наимович – Тошкент давлат аграр университетининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Тошкент молия институти проректори лавозимида ишлаб келаётганди. Ундан аввал Экология вазири ўринбосари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раҳбари лавозимларида ҳам ишлаган. 

Эслатиб ўтамиз, Нарзулло Обломуродов 2021 йилда  Экологик партиядан Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида кўрсатилган. 24 октабр куни бўлиб ўтган овоз бериш натижаларига кўра, 4,1 фоиз овоз билан тўртинчи ўринни олганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+