platina.uz

Исроилнинг Сурияга зарбаси оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

"Ал-Арабия" хабарига кўра, ҳужум Сурия армияси томонида жанг қилаётган "Ҳизбуллоҳ" жангарилари лагерига қаратилган.

Жаҳон
3 июнь, 9:20
Исроилнинг Сурияга зарбаси оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Алеппо шаҳри яқинидаги ҳудудларга зарбалар берди, дея хабар берди Сурия Мудофаа вазирлиги.

Суриядаги Инсон ҳуқуқлари мониторинги маркази (Лондонда жойлашган, мухолифатга яқин) маълумотларига кўра, камида 12 нафар эронпараст жангари ҳалок бўлган.

AL-Hadaht телеканали маълумотларига кўра, Ҳалаб шимолидаги кичик шаҳарча — Ҳайяндаги мис эритиш заводига авиазарбалар берилган. Сурия матбуотига кўра, мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари тўсиқлардан ўт очган ва бир нечта ракеталарни урган.

"Ал-Арабия" хабарига кўра, ҳужум Сурия армияси томонида жанг қилаётган "Ҳизбуллоҳ" шиа жангарилари лагери жойлашган ҳудудга қаратилган.

Май ойи охирида Суриянинг Хомс вилоятидаги ҳарбий базага берилган авиазарба натижасида олти нафар шиа жангари ҳалок бўлганди. Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эл Фуруклус қишлоғидаги нишонларга ҳужум қилди, бир неча ёнилғи ташувчи танкер йўқ қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрел куни Исроил Эроннинг Дамашқдаги консуллигига ҳужум қилган ва оқибатда юқори рутбали амалдорлар ҳалок бўлганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+