Сурхондарёда 2 минг йил аввалги шаҳар қолдиқлари топилди
Ўзбекистон-Хитой археологик экспедицияси бундан 2 минг йил аввал мавжуд бўлган шаҳар қолдиқларини топди.
Ўзбекистон-Хитой археологик экспедицияси Сурхондарё вилоятида бундан 2 минг йил аввал мавжуд бўлган шаҳар қолдиқларини топди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, Сурхондарё вилоятининг Узун туманида ўзбек-хитой қўшма археологик экспедицияси томонидан 4 минг йиллик мақбаралар ва 2 минг йиллик шаҳар харобалар топилган. Шунингдек, қазишмалар давомида сопол идишлар, қуроллар, заргарлик буюмлари, ҳайкалчалар, шаҳар миноралари қолдиқлари ва қадимий қабрлар аниқланган.
Олимларнинг фикрича, бу археологик топилмалар Қанғ, Кушон ва Юэчжи (Массагет) давлат тузилмалари даврларига оид бўлиб, милоддан аввалги II ва милодий III асрлар оралиғига тўғри келади.
Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедицияси тадқиқот ишларини давом эттирмоқда.