platina.uz

Россия "Толибон"ни террорчи ҳаракатлар рўйхатидан чиқариши мумкин

Шунингдек, "Толибон"га Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида иштирок этиш учун таклиф юборилган. 

Жаҳон
27 май, 13:50
Россия "Толибон"ни террорчи ҳаракатлар рўйхатидан чиқариши мумкин

Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги президент Владимир Путинга мамлакатда тақиқланган "Толибон" ҳаракатини тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқариш бўйича таклиф киритган. Бу ҳақда ТАСС Путиннинг Афғонистон бўйича вакили Замир Кабуловга асосланиб хабар бермоқда.

Россия расмийлари узоқ вақтдан бери Толибон билан алоқаларни давом эттириб келмоқда, Толибон делегациялари мунтазам равишда Москвага келишади ва 15 май куни толиблар "Россия - Ислом олами: КазанФорум" форумида иштирок этишди.

Бироқ, Толибон террорчи ташкилот сифатида эсланиши давом этди, фаоллар ва оммавий ахборот воситалари уларни тақиқлаш бандисиз тилга олгани учун жиноий жавобгарликка тортилди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳозирда Москва "Толибон"га Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида иштирок этиш учун таклиф юборганини маълум қилди. Толибон аллақачон иқтисодий форумда 2022 йилда қатнашган, ўшанда Украинадаги уруш туфайли форум Ғарб иштирокчилари томонидан эътиборсиз қолдирилган.

Эслатиб ўтамиз, "Толибон" 2021 йил 15 августда Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олганди. Ҳозирча бирор давлатни Афғонистон ислом амирлигини расман тан олганича йўқ.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+