Метан газ нархи 400 сўмга ошириляпти

Метаннинг ҳозирги энг юқори нархи 3350 сўмни ташкил қилади. 

Жамият
27 май, 14:51
Метан газ нархи 400 сўмга ошириляпти

Жорий йил июн ойидан метан гази нархи қимматлайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабарида айтилади

2024 йил 1 июндан 1 августгача бир куб метр метан газнинг энг баланд нархи 3750 сўм қилиб белгиланмоқда. 

2024 йил 25 май куни Вазирлар Маҳкамасининг метан газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддатини узайтириш кўзда тутилган қарори қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Энергетика вазирлиги аввалроқ метаннинг юқори нархини 3350 сўм этиб белгилаган, нархни оширган заправкаларга эса чора кўрилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+