Владимир Путин Ўзбекистонга келади
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон суҳбатида бўлажак учрашув ҳақида тайёргарлик ҳақида гаплашган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия раҳбари Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Кремл матбуот хизмати берган маълумотга кўра, Россия Президентининг Ўзбекистонга бўлажак давлат ташрифига тайёргарликнинг бориши муҳокама қилинди. Шу нуқтаи назардан, икки томонлама ҳамкорликни, жумладан, савдо-иқтисодий соҳада янада ривожлантиришнинг бир қатор амалий масалалари кўриб чиқилади.
Владимир Путин яқинда Пекинда Хитой раҳбарияти билан бўлиб ўтган музокаралар ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди, дейилади хабарда.
Ҳар икки томон ҳам Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иттифоқчилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада изчил мустаҳкамлаш истагини тасдиқлади.
Шунингдек, Ўзбекистон томони ҳам суҳбат ҳақида маълумот берган. "Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ва Россия етакчилари олий даражадаги учрашувлар натижасида эришилган келишувлар ижросининг бориши ҳамда бўлажак икки томонлама тадбирлар режасини муҳокама қилдилар" дейилади хабарда.