platina.uz

Шавкат Мирзиёев Иброҳим Раисийнинг ўлими сабаб ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Эрон шимолидаги ҳодиса сабаб мамлакат Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик йўллади. 

Сиёсат
20 май, 12:01
Шавкат Мирзиёев Иброҳим Раисийнинг ўлими сабаб ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иброҳим Раисийнинг ўлими сабаб ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон шимолида юз берган фожиа оқибатида Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахсларнинг вафот этгани муносабати билан ушбу мамлакат Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик билдирди, дейилади расмий хабарда.

Мактубда, жумладан, "Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни, ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шериклик муносабатларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган Иброҳим Раисийнинг ёрқин хотираси халқлар қалбларида доимий сақланиб қолиши" таъкидланади.

Шавкат Мирзиёев дўст Эрон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон президенти бўлган вертолёт 19 май куни ҳалокатга учради. Оқибатида президент Раисий ва бир қатор юқори мартабали амалдорлар ҳалок бўлди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+