platina.uz

Хоразмда бюджет ташкилотлари учун қарийб 15 миллиард сўм ажратилди

Бундан ташқари, август ойида Хива шаҳрида қовун сайли фестивали учун 2 млрд. сўм берилади.

Жамият
16 май, 9:50
Хоразмда бюджет ташкилотлари учун қарийб 15 миллиард сўм ажратилди

Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг бюджет ташкилотлари ва бюджетдан пул олувчилар учун маблағ ажратиш бўйича қарори эълон қилинди. Унга кўра, турил харажатлар учун 14 млрд. 907 млн. сўм пул ажратилади.

Вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси бюджетга тегишли ўзгартиришлар киритади.

Маблағлар қуйидагича тақсимланади: Тошкентдаги Наврўз байрамида қатнашган 42 нафар маданият ходими учун 339 млн. сўм, Янгибозор туманидаги болалар оромгоҳи учун 394,9 млн. сўм, Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди лицейини қуришда юзага келган қарздорлик учун 2,6 млрд. сўм, Урганч халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш ва инфратузилмани яхшилаш учун 3,5 млрд. сўм, "Лазги" халқаро фестивали учун 2 млрд. сўм берилади.

Бундан ташқари, август ойида Хива шаҳрида қовун сайли фестивали учун ҳам 2 млрд. сўм берилади. Ёшлар ойлиги тадбирлари ва 30 июн куни ўтказиладиган Ёшлар куни тадбирлари учун 1 млрд. 89 млн. сўм тақдим этилади.

Аввалроқ Наманган вилояти ҳокими Учқўрғон тумани учун катта пул ажратгани маълум бўлганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+