platina.uz

“Термиз халқаро савдо маркази”да хорижий валюталарда ҳам савдо қилинади

Марказ фаолияти билан боғлиқ вазиятларда Афғонистон ва Покистон фуқароларига ҳам бир қатор имкониятлар берилади.

Иқтисод
15 май, 21:50
“Термиз халқаро савдо маркази”да хорижий валюталарда ҳам савдо қилинади

“Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонасида улгуржи ва чакана савдо учун тўлов сифатида АҚШ доллари, евро, рубл ва юан валюталарини қабул қилишга рухсат берилади.

Президент 2024 йил 13 май куни “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Унга кўра, ушбу марказ ҳудудида фаолият юритувчи, Ўзбекистонда рўйхатга олинган тадбиркорларга Афғонистон, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқнома олмасдан меҳнат шартномалари асосида ишга қабул қилишга рухсат берилади.

Қарорда, шунингдек, марказ фаолияти билан боғлиқ вазиятларда Афғонистон ва Покистон фуқароларига бошқа бир қатор имконият ва эркинликлар бериш ҳам белгилаб қўйилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+