platina.uz

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Кенгесбой Сержанов вафот этди

У фаолияти давомида Ўзбекистон давлат консерваториясида, Репсублика эстрада-цирк коллежида ёшларга устозлик қилган. 

Маданият
15 май 2024 йил
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Кенгесбой Сержанов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист ҳамда Қорақалпоғистон халқ артисти Кенгесбой Сержанов 66 ёшида вафот этди. Бу ҳақида Маданият вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Кенгесбой Сержанов фаолияти давомида Ўзбекистон давлат консерваториясида, Республика эстрада-цирк коллежида ёшларга устозлик қилди. Алишер Навоий номидаги катта академик опера ва балет театрида опера хонандаси сифатида ижод қилиб, кўплаб бош ролларни ижро этди.

Кенгесбой Сержанов кенг диапазонли, саҳройи овоз эгаси бўлиш бирга кўплаб халқаро танловлар ғолиби бўлди. Республикага таниқли опера хонандаларини етиштиришда, опера санъатини ривожлантиришда ҳисса қўшган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+