Навоийда зарур харажатлар учун икки миллиард сўмдан ошиқ пул ажратилди
Жумладан, таълим соҳасига 1,2 миллиард сўм маблағ берилади.
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов пул ажратиш бўйича фармойишни имзолади.
Унга кўра, кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши талаб этиладиган ва бошқа харажатлар учун йўналтирилган маблағ ҳисобидан 1 млрд. 780 млн. сўм, вилоят маҳаллий бюджетининг захира маблағлари ҳисобидан 307 млн. сўм, жами 2 млрд. 93 млн. сўм пул ажратилди.
Жумладан, вилоят ҳокимлиги вакилларининг Самарқанд вилоятига хизмат сафари учун 27 миллион сўм, Маънавият ва маърифат бўлимига 90 млн. сўм берилади. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига умумтаълим мактабларини замонавий компютер жиҳозлари билан таъминлаш учун 1 млрд. 200 млн. сўм тақдим этилади, шунингдек ободонлаштириш бошқармаларишга ҳам маблағ берилади. Жумладан, Навоий вилояти ободонлаштириш бошқармаси 300 миллион сўм олади.
Таъкидлаш керакки, Нормат Турсунов бир ойча аввал ҳам мактабгача ва мактаб таълими тизими, Ёзувчилар уюшмаси ва ободонлаштириш соҳасига 2,5 млрд. сўм пул ажратганди.