Инсон ҳаётини бир неча йилларга қисқартирадиган маҳсулотлар маълум бўлди
Қайта ишланган озиқ-овқатлар одатда тўйинган ёғлар ёки шакарни ўз ичига олади. Уларда бўёқлар, эмулсификаторлар ва стабилизаторлар ҳам мавжуд.
Олимлар қайси озиқ-овқатлар инсон ҳаётини бир неча йилларга қисқартириш мумкинлигини айтдилар, улар ёғ ва шакардан ҳам ёмонроқдир.
Хорижий тадқиқотчилар рационда юқори даражада қайта ишланган бир қатор озиқ-овқатларнинг мавжудлиги саломатлик учун жиддий хавф туғдиришини тасдиқладилар. Бундай озиқ-овқатлар, мунтазам равишда истеъмол қилинганда, саратон ва юрак касалликларини ривожланиш эҳтимолини оширади, ҳаёти йилларга қисқаради.
Pronews.gr нашрининг Гарвард соғлиқни сақлаш мактаби эпидемиология ва овқатланиш бўлими мутахассисларига таяниб хабар беришича, бевақт ўлим хавфи қайта ишланган озиқ-овқатлар, ширин ичимликлар, сутли десертлар, сақлаш муддати узоқ бўлган нон маҳсулотларини мунтазам истеъмол қилиш билан боғлиқ.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, энг юқори даражада қайта ишланган озиқ-овқатларни истеъмол қилганлар (кунига ўртача етти порция) қайта ишланган овқат истеъмол қилмаганларга қараганда эрта ўлим хавфи 4% га юқоридир.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ўта қайта ишланган овқатлар одатда тўйинган ёғлар ёки шакарни ўз ичига олади. Кўпинча битта маҳсулот иккаласини ҳам ўз ичига олади. Бироқ, ёғ ва шакардан ташқари, бундай озиқ-овқат таркибида бошқа қўшимчалар - бўёқлар, эмулсификаторлар, лаззат бахш этувчи ва стабилизаторлар ҳам мавжуд. Кўпгина қўшимчаларнинг комбинацияси оддий шакар ёки ёғдан кўра ёмонроқдир.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, бу озиқ-овқатлар семизлик, юрак касалликлари, диабет ва ичак саратони хавфини оширади.
Таъкидланишича, иш доирасида тадқиқотчилар 74 мингдан ортиқ аёл ва 40 мингга яқин эркакнинг саломатлик кўрсаткичларини кузатмоқда.
Мутахассислар яна бир жиҳатга эътибор қаратишди: етарлича ишлов берилмаган озиқ-овқат истеъмол қилиш юқорида қайд этилган ўта қайта ишланган озиқ-овқатларнинг зарарли таъсирини бартараф этиши мумкин. Бироқ, иккинчисидан воз кечганда, соғлиқ учун хавфлар сезиларли даражада камаяди.