Афғонистондаги сув тошқинларида камида 50 киши ҳалок бўлди
Табиий офат мамлакат шимоли-шарқидаги Бағлон вилоятида кузатилган, у пойтахт Кобулга ҳам таъсир ўтказган.
Афғонистонда кучли ёмғир сув тошқини келтириб чиқарди, оқибатда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
Афғонистон шимоли-шарқидаги Бағлон вилоятида мавсумий ёмғирлар оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди, дея маълум қилди Толибон расмийлари.
Accosiated Press агентлигининг вилоятнинг табиий офатларга қарши кураш бошқармаси директорига асосланиб хабар беришича, сув тошқини бир қанча ҳудудларда уйлар ва мулкларга ҳам зарар етказган.
Агентлик унинг сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда, "ўлганлар сони кўпайиши мумкин".
Толибларнинг табиий офатларни бошқариш вазирлиги вакилининг айтишича, сув тошқинлари Кобулга ҳам таъсир кўрсатди. Унга кўра, жабрланган ҳудудларга озиқ-овқат ва бошқа ёрдамлар билан қутқарув гуруҳлари юборилган.
Апрел ойида бутун мамлакат бўйлаб кучли ёмғир ва сув тошқини оқибатида камида 70 киши ҳалок бўлган.