platina.uz

Сурхондарёда турли мақсадлар учун 13 миллиард сўмдан ошиқ маблағ ажратилди

Жумладан, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга 5 миллиард сўмдан ошиқ пул берилади. 

Жамият
8 май, 10:25
Сурхондарёда турли мақсадлар учун 13 миллиард сўмдан ошиқ маблағ ажратилди

Сурхондарё вилояти бюджетининг 2024 йил 1-чорак якунлари бўйича шаклланган қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш бўйича қарор эълон қилинди. Қарор Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан қабул қилинган.

Унга кўра, ҳукумат қарорларига асосан йўналтириладиган маблағлар 4 млрд. 221 млн. сўм, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш харажаларига 5 млрд. 63 миллион сўм, ҳарбий маъмурий секторлари ривожлантиришга 800 миллион сўм, бошқа харажатларга 2,5 млрд. сўм, давлат фойдасига мусодара қилинган мулкларни сотишдан тушган тушумлар ҳисобидан 357,1 млн., жами 13 млрд. 25 млн. ажратилади.

Жумладан, "Фуқаролар ташаббуси" жамғармасига 3 млрд. 627 млн. сўм ажратилади. Вилоят ҳокимлиги тадбиркорликни инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига 415 млн.сўм, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш харажатларига 5 млрд. сўм (туманларда боғча, мактаб қуриш, ичимлик суви ўтказиш ва бошқа эҳтиёжлар учун) берилади. Ҳарбий-маъмурий сектор учун берилган 800 млн. сўм эса ҳарбий госпитал ва мудофаа бошқармаси биноси учун ажратилади.

Бошқа харажатлар (2,5 млрд. сўм) айрим ходимлар, маошлари, эҳтиёжмандларга ёрдам, хотин-қизлар тўлов-контракти ва бошқа тўловлар учун сарфланади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+