Хакерлар Британия мудофаа вазирлиги серверларига ҳужум қилди
ОАВда тарқалган маълумотга кўра, ушбу ҳодиса ортида Хитой турган бўлиши мумкин.
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги серверларига хакерлар ҳужум қилди, дея хабар берди Sky News нашри.
Британия расмийлари киберҳужум ортида қайси давлат турганини очиқламаяпти, бироқ манбага кўра, бунинг ортида Хитой турган бўлиши мумкин.
Хитой Буюк Британия ходимлари маълумотлар базасини, шу жумладан тизимни техник бузишга илгари ҳам уринган деб қўшимча қилинади хабарда.
Ушбу хакерлик ҳужуми натижасида айни пайтда ишлаётган ва собиқ ҳарбий хизматчиларнинг исм-шарифлари, иш тўғрисидаги маълумотлар, хусусан, ойлик маош ва банк реквизитлари фош этилган.
BBC хабарига кўра, хакерлар маошлар бўйича ёзувлар ва банк ҳисоб рақамлари сақланадиган тизимга киришга муваффақ бўлган. Вазирлик хакерлик ҳужумини аниқлаб, дарҳол чора кўрган ва тизимни ташқи киришдан узган. Бугун ҳукумат мазкур масала бўйича парламент депутатларига маълумот бериши кўзда тутилган.