platina.uz

Оғир шароитда ишлаётган ишчилар ойлиги қачон яхшиланади?

Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев оғир шароитларда ишлаётган Қарши насос станцияси ишчилари маоши бўйича вазиятга изоҳ бериб ўтди.

Жамият
7 май, 17:50
Оғир шароитда ишлаётган ишчилар ойлиги қачон яхшиланади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев оғир шароитларда ишлаётган Қарши насос станцияси ишчилари маоши бўйича вазиятга изоҳ бериб ўтди.

Депутатларга кўра, Қарши магистрал каналларидан фойдаланиш бошқармасининг насос станциясида алоҳида оғир шароитларда ишлаётган ишчиларнинг иш ҳақи ва устамаларини амалдаги меҳнат қонунчилигига асосан қайта кўриб чиқиш масаласи ҳал этилмаган.

Вазир Ҳамроевнинг изоҳ беришича, мазкур станция вазирлик тизимидаги энг йирик ташкилотлардан бири саналади ва жами харажатнинг 25 фоиздан ортиғи ушбу иншоотга ажратилади.

"Президентимиз ўтган ҳафта мана шу масалада тақдимот билан танишдилар. Бугун фармон изоланди, бу ОАВда энди тарқатилади. Ҳужжатга асосан, ушбу насос станциясида ҳам таъминот ва устамалар яхшиланади. Биз март ойида насос станциясида ишлаётганлар, жумладан Туркманистон ҳудудига ўтиб фаолият олиб бораётганларда бошқалардан кўпроқ маош ажратдик. Маош ва устамаларни яхшилаш бўйича ваъдалар тўлиқ бажарилади", дея маълум қилди Ҳамраев.

Аввалроқ Олий Мажлис йиғилишида Транспорт вазири Андижон аэропорти бўйича саволга жавоб қайтарганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+