Путин тактик ядро қуроллари иштирокида машғулот ўтказишга буйруқ берди
Машғулотлар "ғарб расмийларининг провокацион баёнотлари ва таҳдидлари" сабаб ўтказилиши айтилган.
Россия стратегик бўлмаган ядро қуроллари билан машғулот ўтказади.
Россия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, Бош штаб президент Владимир Путин топшириғига биноан яқин келажакда Жанубий ҳарбий округ ракета тузилмалари ва Ҳарбий-денгиз флоти қўшинларининг ўқув машғулотларини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Ундан "стратегик бўлмаган ядровий қуроллардан фойдаланиш масалалари" (тактик деб ҳам аталади) ўрин олади.
Машқлар, таъкидланишича, "ғарб расмийларининг провокацион баёнотлари ва таҳдидларига" жавобан тайёрланмоқда ва тез орада ўтказилади.
Хабарда айнан қайси баёнотларга ишора қилинаётгани аниқланмаган. Машқлар ўтказиладиган жой ҳам маълум қилинмаган.
2024 йил февраль ойининг охирида Financial Times газетаси журналистлар танишишга муваффақ бўлган Россия махфий ҳужжатлари ҳақида ёзганди: улар Россиянинг тактик ядровий қуроллари билан боғлиқ.
Нашрдан маълум бўлишича, Россия томонидан ҳақиқатда ундан фойдаланиш чегараси Россия расмийлари ошкора эълон қилганидан анча паст.
Мисол учун, Россия ҳарбийлари (нашрга кўра) ундан "давлатларни тажовуздан ... ёки ҳарбий можароларнинг кучайишидан ушлаб туриш" учун фойдаланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда Ғарб Украинага қўшин юбориш ва Россия билан уруш масаласида тез-тез баёнотлар берилмоқда. Аввалроқ НАТО ва Россия тўқнашуви эҳтимоли паст деб баҳоланган, лекин алянс урушга тайёргарликни бошлангани айтилганди.