Президент 9 майда Москвага боради
Шавкат Мирзиёев Россия пойтахтида ўтадиган ҳарбий параднинг фахрий меҳмони бўлади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москвада ўтадиган ҳарбий параднинг фахрий меҳмони бўлади. Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, парадда Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Куба, Лаос ва Гвинея-Бисау давлатлари раҳбарлари ҳам иштирок этади.
"Параднинг фахрий меҳмонлари сифатида Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Куба Республикаси Президенти Мигел Диас-Канел Бермудес, Лаос Халқ Демократик Республикаси Президенти Тонглоун Сисулит ва Гвинея-Бисау Республикаси Президенти Оумару Сиссоку Эмбало қатнашади", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2023 йилги парадда ҳам иштирок этганди.