Ипотекани расмийлаштиришда суғурта қилиш бекор бўлди
Бу орқали фуқаролар 5 миллион сўмгача маблағини тежаб қолади.
Иқтисод
6 май, 14:31
Ипотка кредити олишда суғурталаш бекор қилинди. Бу ҳозирча бирламчи уй-жойлар учун амал қилади.
Президент фармони билан 1 майдан бошлаб бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинди.
Бу фуқароларнинг 5 миллион сўмга яқин маблағини тежаш имконини беради.
Аввалроқ, уй-жойини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 миллион сўмгача кредит берилиши маълум қилинганди.
Субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади.