platina.uz
Жамият

Уй-жойга муҳтож ёш оилаларга ипотека кредити ажратилади

Бунинг учун аризачилар 30 ёшдан ошмаган бўлиши зарур, номида сўнгги 3 йилда мулк ҳуқуқи асосида кўчмас мулк мавжуд эмаслиги ҳам текширилади. 

Уй-жойга муҳтож ёш оилаларга ипотека кредити ажратилади

Уй-жойга муҳтож ёш оилаларга ипотека кредитлари ажратилади.

“Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ҳамда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–66-сон, 20.04.2026 й.) қабул қилинди.

Фармон билан 2026–2030 йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси (Стратегия) тасдиқланди ҳамда унинг устувор йўналишлари белгиланди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлгача нодавлат қўшимча таълим хизматлари кўрсатувчи субъектларнинг юқори натижаларга эришган ўқитувчилари хорижий илғор таълим марказларига стажировкага юборилади.

Олис ва чекка ҳудудларда хорижий тилларга ўқитиш бўйича нодавлат қўшимча таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш учун фоизсиз қарз (ссуда) ажратилган ва фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган субъектларга БҲМнинг 730 бараваригача миқдорда фоизсиз қарз (ссуда) ажратиб борилади.

2027 йил 1 январдан уй-жойга муҳтож ёш оилаларга бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун қуйидаги тартибда ипотека кредитларини ажратиш йўлга қўйилади:

- Ипотека дастури доирасида ипотека кредитлари бўйича ҳисобланган фоиз тўловларининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади;

Қуйидаги асосий ижтимоий мезонларга мувофиқ келадиган ёш оилаларга ипотека кредити ажратилади:

- ариза берувчи ҳамда унинг турмуш ўртоғи 30 ёшдан ошмаган бўлиши;

- ариза берувчи ҳамда унинг турмуш ўртоғи номида сўнгги 3 йилда мулк ҳуқуқи асосида кўчмас мулк мавжуд эмаслиги.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid