platina.uz

Сурхондарёда бош ҳисобчи сохта ҳужжатлар билан катта пулни ўзлаштирди

Айбланувчи Термиз давлат университети қошидаги академик лицей бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган.

Жамият
3 май, 10:20
Сурхондарёда бош ҳисобчи сохта ҳужжатлар билан катта пулни ўзлаштирди

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судидаги очиқ суд мажлисида катта маблағни талон-торож қилган бош ҳисобчига нисбатан ҳукм ўқилди. Суд ҳужжати Platina.uz таҳририятида мавжуд.

Ҳужжатга кўра, айбланувчи 2019 йил январ ойидан 2019 йил сентябр ойига қадар Термиз давлат университети қошидаги 2-сонли академик лицей бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган. У мансабдор шахс бўла туриб, ўзидан олдин ТерДУ даги 2-сонли Академик лицейда ишлаган собиқ бош ҳисобчи (марҳум) П.Аннаев билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, ушбу лицейнинг 14 нафар собиқ лицей ходимлари ишдан бўшаб кетган бўлсада, уларга маош ёзган.

Судланувчи UzASBO дастури орқали сохта маълумотлар киритиш йўли билан асоссиз равишда 14 кишининг пластик карточкасига иш ҳақи маблағлари ўтказган, жами 63 та 203 млн. 752 минг 506 сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ортиқча ҳисоблаб, мажбурий ушланмадан ташқари 177 млн. 264 минг 687 сўм миқдордаги пулларни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Судланувчи судда айбига қисман иқрорлик билдирди.

Ҳукмда айтилишича, айбланувчининг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Респуликаси ЖКнинг 209- моддаси 1-қисми ва 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан тўғри квалификация қилинган.

Якунда судланувчи собиқ бош ҳисобчига узил-кесил 2 (икки) йил 6 (олти) ой муддатга давлат иштирокидаги ташкилот, корхона, муассасаларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 5 (беш) йил 7 (етти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси умумий тартибли колонияларда ўталиши белгиланди. Бундан ташқари ундан 177.264.687 сўм зарар миқдори ундирилиши маълум қилинган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+