platina.uz

Грузия бош вазири АҚШга ташрифини бекор қилди

Бунга "хорижий агентлар" бўйича қонун лойиҳаси сабаб бўлган. Хабарларга кўра, АҚШ томони лойиҳани тўхтатиб туришни сўраган. 

Жаҳон
3 май, 11:55
Грузия бош вазири АҚШга ташрифини бекор қилди

Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе АҚШга сафарини бекор қилди, чунки Америка томони хорижий агентлар ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишни тўхтатиб туришни талаб қилган. Бу талқин Грузия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан айтилган.

Бир кун аввал АҚШ Грузия ҳукуматининг юқори мартабали вакилларини мамлакатга ташриф буюришга таклиф қилганини эълон қилган, бироқ улар рад жавобини берган. Грузия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-релизида: "Ташрифни маълум шартлар билан ўтказиш ўзаро ҳурмат ва ўзаро ишончга асосланиши керак бўлган шериклик руҳига тўғри келмайди", дейилади.

Эслатиб ўтамиз. 1 май куни "Чет эл таъсирининг очиқлиги тўғрисида"ги қонун лойиҳаси Грузия парламенти томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди. Йиғилиш вақтида бино яқинида норозилик митинги бўлиб ўтди, полиция уни сув пуркагичлар ва кўздан ёш оқизувчи газ билан тарқатди. АҚШ элчихонаси намойишчиларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, хорижий агентлар бўйича қонун танқидчилари Грузияни Россия йўлидан кетишда айбламоқда. Россияда мазкур қонун асосида танқидий фикр билдирувчилар хорижий агент дея эълон қилинади.

Грузиядаги норозилик намойишларида саккиз киши жабрлангани ҳам хабар қилинганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+