Грузия парламенти "хорижий агентлар" тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади
Лойиҳани кўриб чиқишга бир дақиқа ҳам кетмаган.
Бугун, 13 май куни Грузия парламенти “Хорижий таъсирнинг шаффофлигини таъминлаш тўғрисида”ги ушбу қонун лойиҳасини учинчи - охирги ўқишда маъқуллади.
Шу ойнинг биринчи кунида эса парламент ушбу мунозарали қонунни иккинчи ўқишда тасдиқлаган эди.
Грузия парламентининг ҳуқуқий масалалар бўйича қўмитаси «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда маъқуллади. Лойиҳани кўриб чиқишга бир дақиқа ҳам кетмаган.
Қўмита раиси Анри Оханашвили «Ҳеч кимда савола, изоҳ ва фикрлар йўқми?” — деб сўраган холос. Қўмита раиси ўз саволига дарров ўзи жавоб бериб: «Саволлар, эътирозлар, таклифлар йўқ” деган.
Мухолиф сиёсий фракция депутати Хатия Деканоидзенинг айтишича, мухолифат ушбу йиғилишда иштирок эта олмаган. «Мажлис 1 дақиқаю, 7 соняи давом этган. Бу шубҳасиз, куракда турмайдиган, шармандали ва нолегетим мажлис бўлди, унда ҳатто кўпчилик фракциялар ҳам қўйилмади. Гўёки легитимликни таъминлаш учун фақат қўмита раиси Оханашвили ва бир неча депутат қатнашди холос. Бу мажлис легитим бўлмади”, — деган депутат Деканоидзе.
Полиция норозилик намойишчилари иштирокчиларини парламентга яқин боришга йўл қўймаган ва бино атрофидаги кўчаларни ёпиб қўйган. Грузия ИИВ маълумотларига кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этгани учун 20 киши, шу жумладан, 3 нафар хорижий фуқаро қўлга олинган.
“Хорижий таъсирнинг шаффофлигини таъминлаш тўғрисида”ги қонун кучга кирса, даромадининг 20 фоиздан кўпроғи хориждан молиялаштириладиган ноҳукумат ташкилотларни “хорижий таъсир остидаги агент” сифатида рўйхатдан ўтиши талаб қилинади.
Таъкидлаш керак, шунга ўхшаш қонун (121-Федерал Қонун) 2012 йил 20 июлда Россия Давлат думаси томонидан қабул қилинган бўлиб, у “Нотижорат ташкилотлар ҳақида”ги қонунга айрим тузатишлар киритган. Тузатишлараг кўра, “хорижий агентлар” Россия Адлия вазирлигида махсус рўйхатдан ўтиши ва ОАПВларда материал эълон қилса, “Материал хорижий агент томонидан чоп этилди” деган изоҳ қўшган ҳолда ўз мақомини кўрсатишга мажбур.
2017 йил 25 ноябрда эса Россияда ОАВларни ҳам шундай мақом билан “сийлашга” қарор қилишди (327-Федерал Қонун). Фақат бу гал ОАВларга урғу берилди. 327-қонунга кўра, Россия Адлия вазирлиги хорижий шахслар ёки ташкилотлар томонидагн бевосита ёки Россия юридик шахслари воситасида молиялаштириладиган ёки мол-мулк оладиган ҳар қандай ОАВни “хорижий агент ОАВ” деб эълон қилиши мумкин. Бундай “хорижий агентлар” улар зиммасига юклатилган мажбуриятларга кўра, нотижорат-хорижий агентларга тенглаштирилган.
Шунингдек, 2024 йил 2 апрел куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга имзо чеккан эди. Қирғизистондаги турли нотижорат ташкилотлар ҳамда халқаро ҳуқуқбон ташкилотлар бунга қарши чиқишган.