Таниқли актёр Машраб Кимсанов вафот этди
У "Водиллик келин", "Оловли йўллар", "Отамдан қолган далалар", "Масхарабоз", “Умид” ва бошқа филмларда рол ижро этган.
Маданият
2 май, 9:08
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди
Бу ҳақда Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази хабар берди. Хабарларга кўра, актёрнинг ўлимига узоқ давом этган хасталик сабаб бўлган.
Маълумот учун, Машраб Кимсанов "Водиллик келин", "Оловли йўллар", "Отамдан қолган далалар", "Масхарабоз", “Умид”, “Зебузар”, “Ҳаёт мамот”, “Ҳақиқий эркаклар ови”, "Сеҳрли қалпоқча", "Онагинам орзуси" каби кўплаб фильмларда эсда қоларли ролларни ижро этган. Шунингдек, ижодкор "Тоғлик куёв" фильмининг постановкачи режиссёри ҳисобланади.