Булоқбоши тумани ҳокими ва икки ўринбосари ишдан олинди
Ўткирбек Маъмуров Марҳамат тумани ҳокими лавозимини эгаллади.
Булоқбоши тумани ҳокими ва унинг икки ўринбосари ишдан олинди. Ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Бўтахонов Фурқатбек Тожимахаммадович ва оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Холматова Холисхон Махкамовна лавозимидан озод этилган.
Собиқ ҳоким Маъмуров Ўткирбек Комилжонович эса Марҳамат тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Ўткирбек Маъмуров 1973 йилда Олтинкўл туманида туғилган. 1997 йилда “К.Тимирзаев” номли Москва қишлоқ хўжалиги академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида қишлоқ хўжалиги соҳаларида агроном, мудир, раис ўринбосари, раис, бошқарма бошлиғи ўринбосари каби лавозимларида ишлаган.
Бироз аввал Бухоро шаҳар ҳокими алшмашгани хабар берилганди.