Шуҳрат Абдураҳмонов Андижон вилояти ҳокимлигига тасдиқланди
Депутат Ўктамжон Ахунов халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши раиси этиб сайланди.
Шуҳрат Абдураҳмонов Андижон вилояти ҳокимлигига тасдиқланди.
Бугун Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди.
Сессия иши давомида депутат Ўктамжон Ахунов халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши раиси этиб сайланди.
Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят кенгаши регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Маслаҳатлашувда Андижон вилояти ҳокими лавозимига Президент томонидан Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевич номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.
Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши қарорига мувофиқ, Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевич Андижон вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.