platina.uz

Platina кўтарган мавзуни иқтисодчилар ҳам ёза бошлади

Айнан қатъий солиқ бўйича келишилган интервюдан Солиқ қўмитаси вакили қочиб кетган эди.

Иқтисод
30 апрель, 11:03
Platina кўтарган мавзуни иқтисодчилар ҳам ёза бошлади

Иқтисодчи Отабек Бакиров айланмадан олинадиган қатъий солиқнинг абсурдлигини ёзиб чиқиб, кичик бизнес вакилларининг умиди давлат раҳбаридан эканини билдирди.

"Ахир бу қатъий солиқ тўловчилар на солиқчиларнинг олдига бўйин эгиб келишса, на турли-туман оғзаки тушадиган мажбуриятларни бажаришса. Белгиланган қатъий солиғини тўлайди, бўлди. Бу қанақа бедодлик?", деб ёзди Бакиров.

Иқтисодчининг эътибор қаратишича, мазкур солиқни кичик бизнес Ўзбекистонда гуллаб-яшнаши ва ҳал қилувчи синфга айланиши учун Президентнинг шахсан ўзи тадбиркорлар билан учрашувда таклиф этган эди.

"Ўзбекистон иқтисодиётининг таянчи бўлиши керак бўлган кичик бизнеснинг на парламентда ва на бизнес манфаатларини ифода этиши керак бўлган Савдо-саноат палатасида вакиллиги мавжуд. Суднинг аҳволини биласиз. Вазирлар-ку фақат битиб кетган олигархлар ва монополистлар билан гаплашишади. Кичик бизнес катталарнинг эшигини қоқиб бора олмаса", деб ёзғирди блогер.

Эслатиб ўтамиз, мустақил иқтисодчи мутахассис Юлий Юсупов билан суҳбатимизда Солиқ қўмитаси солиқ тушумлари етишмаётгани боис бюджетда катта дефицит пайдо бўлганини айтганди. Қўмита вакили эса қатъий солиқ бўйича биз билан келишилган суҳбатдан қочиб кетган эди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+