Ўзбекистон амалдаги чемпионни ҳам мағлуб этди
Ёшлар терма жамоамиз ҳозирча нафақат мағлуб бўлмади, балки бирорта гол ҳам ўтказмай келмоқда.
Спорт
26 апрель, 21:10
Бугун ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати чорак финал ўйинида Ўзбекистон термаси амалдаги чемпион Саудия Арабистонига қарши майдонга тушди ва ғалаба қозонди.
Муросасиз ўтган ўйиннинг биринчи бўлимида Ҳусайн Норчаев қўшиб берилган дақиқаларда ҳисобни чиройли гол билан очиб берган бўлса, 84-дақиқада Умарали Раҳмоналиев ҳисобни 2:0 га етказди. Ўйиннинг 71-дақиқасида саудиялик Айман Яҳё иккинчи сариқ карточка олиб, майдонни тарк этди.
Энди терма жамоамиз 29 апрел куни ярим финалда Индонезияга қарши ўйнайди.
Осиё кубоги, чорак финал
Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0
Голлар: Норчаев 45+2, Раҳмоналиев 84