platina.uz

ҲАМАС Исроил билан узоқ йиллик сулҳ шартини айтди

Агар мустақил Фаластин давлати тузилса,  гуруҳ ҳарбий қанотини тарқатиб юборишга тайёр. 

Жаҳон
26 апрель, 10:08
ҲАМАС Исроил билан узоқ йиллик сулҳ шартини айтди

ҲАМАС Фаластин давлатини яратиш шарти билан Исроил билан 5 йиллик сулҳ тузишга тайёрлигини билдирди.

ҲАМАС гуруҳи икки давлат келишуви амалга оширилса, Исроил билан беш йил ёки ундан кўпроқ муддатга сулҳ тузишга тайёр, деди гуруҳнинг сиёсий бюроси аъзоси Халил ал-Ҳайя пайшанба куни Accociated Press нашрига берган интервьюсида.

Унинг таъкидлашича, "Агар Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторида тўлиқ суверен Фаластин давлати яратилса ва халқаро резолюцияларга мувофиқ барча фаластинлик қочқинлар қайтарилса", ХАМАС сулҳга рози бўлади, қуролларини ташлаб, сиёсий партияга айланади.

Унинг сўзларига кўра, Исроил Ғазо секторидаги операцияларда сезиларли муваффақиятга эришмаяпти, шунинг учун ягона вариант – келишув устида ишлаш. Ал-Ҳайянинг таъкидлашича, Исроилнинг Ғазо секторидаги Рафаҳда режалаштирган операцияси ХАМАСни йўқ қилишга ёрдам бермайди.

Шунингдек, ҲАМАСнинг яна бир шарти Исроил 1967 йилги чегараларга қайтиши керак.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+