platina.uz

Асосий ставка яна ўзгартиришсиз қолдирилди

Макроиқтисодий прогнозларга кўра, асосий сценарий бўйича умумий инфляция прогнози 9-11 фоизгача оширилган. 

Иқтисод
25 апрель, 15:02
Асосий ставка яна ўзгартиришсиз қолдирилди

Марказий банк бошқаруви 2024 йил 25 апрелдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Бундай қарор қабул қилинишида инфляциянинг янгиланган прогноз коридорининг юқори чегараларига нисбатан ҳам жорий пул-кредит шароитлари нисбатан қатъий фазада шакллангани инобатга олинган.

Шунингдек, янгиланган макроиқтисодий прогнозларга кўра, асосий сценарий бўйича 2024 йилда умумий инфляция прогнози 9-11 фоизгача оширилган.

Базавий инфляциянинг барқарор пасайиш траекториясида қолиши бўйича мустаҳкам кутилмалар шаклланиб, йил якунида 7-8 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Янгиланган прогнозларга кўра, ЯИМ ўсиши йил якунига 5,2-5,7 фоиз оралиғида бўлиши кутилмоқда.

Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2024 йил 13 июнга белгиланган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+