Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди
Буюк Британия ташқи ишлар вазирларининг Ўзбекистонга сўнгги ташрифи 1997 йилда кузатилганди.
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Девид Кемерон Тошкентга келди.
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мартабали меҳмоннинг мамлакатимиз ташқи сиёсат идораси раҳбари Бахтиёр Саидов билан музокараси бошланди.
Учрашувда минтақавий хавфсизлик, таълим, иқлим ўзгариши, икки томонлама савдо ҳамда бизнес алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилмоқда.
Сиёсатчининг сафаридан асосий мақсад иқтисодиёт ва таълим соҳаларидаги шериклик алоқаларини кенгайтириш, шунингдек, минтақа давлатлари мустақиллигини мустаҳкамлаш масалалари эканини таъкидламоқда.
Ўзбекистон матбуотига кўра, Буюк Британия ташқи ишлар вазирининг Тошкентга охирги ташрифи Малколм Рифкинд томонидан амалга оширилган. Унинг ташрифи 1997 йилда бўлиб ўтган.
Дэвид Кэмерон узоқ йиллар Консервативлар партиясини бошқарган британиялик сиёсатчи. 2010—2016 йилларда Буюк Британия бош вазири лавозимида ишлаган. Ўтган йилнинг ноябрь ойидан буён Ташқи ишлар вазирлигини бошқариб келаётган эди.