platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Сиёсий мулоқот жадал ривожланаётгани, барча даражалардаги алмашинувлар фаоллашгани қайд этилди. Ўзаро манфаатли шерикликни, аввало, савдо-иқтисодий соҳада янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Ўзбекистон – Британия иқтисодий қўмитасининг иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазири, лорд Анас Сарварни қабул қилди.

Суҳбат аввалида лорд Сарвар давлатимиз раҳбарига Буюк Британия Бош вазири Энди Бёрнэмнинг самимий саломи ва махсус мактубини етказди.

Ўзаро манфаатли шерикликни, аввало, савдо-иқтисодий соҳада янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Сиёсий мулоқот жадал ривожланаётгани, барча даражалардаги алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Хавфсизлик соҳасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ортиб бормоқда. Мамлакатимизда 260 та қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Лондон фонд биржасида Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармасининг илк IPOси муваффақиятли амалга оширилди. Молия соҳасида “Standard Chartered” банки, нефть-газ тармоғида эса “British Petroleum” компанияси фаол иш олиб бормоқда.

Учта қўшма олий таълим муассасаси ташкил этилди, Кембриж университети билан ҳамкорликда Президент мактаблари ишга туширилди. Британиялик сайёҳлар сони ҳам ортиб бормоқда.

Инфратузилмани ривожлантириш, энергетика, молия, геология, транспорт, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда янги лойиҳаларни илгари суриш, буни, жумладан, Британия экспортни молиялаштириш агентлиги (UKEF) иштирокида амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Буюк Британия томони Тошкент шаҳрида “инглиз ҳуқуқи” тамойиллари асосида ишлайдиган Халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашишга тайёр эканини билдирди.

Учрашув якунида кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилиш юзасидан келишувга эришилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid