Тошкентда халқаро марафонга старт берилди
Мазкур тадбирда бир неча ташкилотлар, хусусан Gross суғурта компаниясининг "Хавфсиз Ҳаракат" ижтимоий лойиҳаси жамоаси ҳам қимматбаҳо совғалари билан иштирок этишди.
Бугун Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этилган VI Тошкент халқаро марафонига старт берилди.
Унда 3 тоифадаги: 1-тоифа — 2012 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги болалар учун Kids Run югуриш мусобақаси, 2-тоифа шимолча юриш ёхуд таёқлар билан скандинавча юриш ихлосмандлари ва 3-тоифа имконияти чекланган спортчилар иштирок этилшди.
Мазкур тадбирни қўллаб-қувватлаган ҳолда бир неча ташкилотлар, хусусан кўпчиликка таниш бўлиб улгурган Gross суғурта компаниясининг "Хавфсиз Ҳаракат" ижтимоий лойиҳаси жамоаси ҳам 250 дан ортиқ қимматбаҳо совғалари билан иштирок этишди.
Вероника Комарова, "Хавфсиз Ҳаракат" лойиҳаси вакили: "Хавфсиз Ҳаракат" лойиҳаси Тошкент марафонини, тўғрироғи унинг бир қисмини қўллаб-қувватлайди. Унда шаҳарнинг энг заиф аҳолиси – болалар, ногиронлар ва шимолча юриш спорт турлари билан шуғулланувчи ҳаваскор спортчилар иштирок этди. Марафонда 252 киши иштирок этмоқда. Уларнинг кўпчилиги кекса одамлардир. Биз барча иштирокчиларга йўлда одамлар кўринадиган ва ҳайдовчилар уларга эътиборли бўлиши учун махсус сумкалар берамиз. Мусобақа ғолибларига эса Gross суғурта компаниясининг бахтсиз ҳодисалардан суғурта ва спортчилар учун бир йил муддатга суғурта ваучерларини тақдим этдик.
Эслатиб ўтамиз, "Хавфсиз Ҳаракат" лойиҳаси Gross суғурта компаниясининг Тошкент шаҳри ИИББ билан ҳамкорликда ташкил этилган лойиҳаси ҳисобланади. Унинг вазифаси хавфсиз йўл ҳаракатини тарғиб қилишдан иборат.
Шунингдек, марафон доирасида ARASHAN компаниясининг асосчиси ва бош бошқарувчиси, шунингдек ҳаваскор спортчи Шавкат Мусинов "Хавфсиз Ҳаракат" ижтимоий лойиҳасининг тарғибот элчиси деб эълон қилинди. У лойиҳанинг тарғибот элчиси сифатида Ўзбекистон аҳолиси учун хавфсиз ва қулай шароитни ҳамда барчага — ҳаваскорлар, болалар, ногиронлиги бўлган одамлар учун спорт билан шуғулланиш имкониятини яратиш тарафдори. Қолаверса, ҳаваскор спортчининг ўзи ҳам бугунги марафоннинг шимолча юриш спорти ихлосмандлари билан куч синашди.