platina.uz

Шавкат Мирзиёев Маҳмадтоир Зоир билан учрашув ўтказди

У Тожикистон Олий Мажлиси Намояндагон мажлиси Раиси саналади. Учрашувда парламентлараро мулоқот масаласи кўтарилди. 

Сиёсат
19 апрель, 11:24
Шавкат Мирзиёев Маҳмадтоир Зоир билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга давлат ташрифи доирасида 19 апрель куни ушбу мамлакат Олий Мажлиси Намояндагон мажлиси Раиси Маҳмадтоир Зоир билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида бугун юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди.

Парламентлараро алмашинувни янада фаоллаштириш, кооперация лойиҳалари ва маданий-гуманитар дастурларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш учун соҳавий қўмиталар ва ҳудудий кенгашлар даражасида самарали алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Қабул қилинган ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ҳамда олий даражадаги келишувларнинг ўз вақтида рўёбга чиқарилиши устидан парламент назоратини амалга оширишда икки мамлакат депутатларининг муҳим роли қайд этилди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 18 апрел куни Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Тожикистонга борди. Икки давлат раҳбарлари ўзаро Иттифоқчилик тўғрисидаги шартномани имзоладилар.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+