platina.uz

Навоий ҳокими турли мақсадлар учун 2,5 млрд. сўмга яқин пул ажратди

Пуллар мактабгача ва мактаб таълими тизими, Ёзувчилар уюшмаси ва ободонлаштириш соҳасига йўналтирилади. 

Жамият
18 апрель, 13:09
Навоий ҳокими турли мақсадлар учун 2,5 млрд. сўмга яқин пул ажратди

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов маблағ ажратиш бўйича янги фармойишни имзолади. Фармойишга кўра, "кечиктириб бўлмайдиган ва бошқа харажатлар учун" 2 млрд. 356 млн. сўм пул ажратилади. Шундан 2,3 млрд. сўм йил бошида аниқланган қолдиқ манбаси ҳисобидан, 56 млн. сўм эса вилоят маҳаллий бюджети захира маблағи ҳисобидан ажратилади.

Фармойишга илова қилинган жадвалга кўра, пуллар қуйидагича сарфланади:

Навбаҳор туманидаги ичимлик суви тармоғини таъмирлаш учун 500 миллион сўм, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимига 56 миллион сўм, Қизилтепа мактабгача ва мактаб таълими бўлимига 1 млрд. 350 млн. сўм, Навоий шаҳар ободонлаштириш бошқармасига жами 300 миллион сўм, Қизилтепадаги мактаб-интернет учун 150 миллион сўм ажратилади.

Халқ депутатлари Навоий вилояти кенгаши навбатдаги сессияда мазкур маблағлари сарфланиши масаласини кўриб чиқади.

Аввалроқ Сирдарёда ҳокимлик харажатлари ва Боёвут тумани учун катта пул ажратилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+