"Халқаро майдонда баланс бузилди" — Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти жаҳондаги оғир сиёсий вазиятга тўхталди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жаҳондаги оғир сиёсий вазиятга тўхталиб ўтди. Бу ҳақда президент Жиззах вилоятида кечган видеоселектор йиғилишида гапирган.
"Жаҳонда нималар бўлаётганини сиёсатдан узоқ одам ҳам кўриб, биляпти. Жуда кўп масалалар бор ечими йўқ.
Халқаро майдонда баланс бузилди, қонун-қоидалар мутлақо ўзгарди. Ҳатто дўстим деб юрган давлатлар ўртасида ишонч йўқ бўлди, десак бу ҳам адолатдан. Эртага дунёда бу нотинчлик кўлами қаергача кенгайишини ҳеч ким билмайди", – деди президент.
"Ташқаридаги таҳдиддан қатъий назар биз одамларимизни рози қила олсак, ўша таҳдидга тайёр бўламиз. Бунинг учун бизга барқарор ўсаётган иқтисодиёт керак. Экспорт керак. Энг катта нарса, онг ўзгариши керак. Пировардида иш ўрни, фаровонлик, одамларни инонтириш бўлиши керак", дея хулосалади давлат раҳбари.