platina.uz

Сурхондарё ва Қашқадарё ҳокимларига янги ўринбосарлар тайинланди

Шерзод Ражабов Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Жамият
13 апрель, 11:07
Сурхондарё ва Қашқадарё ҳокимларига янги ўринбосарлар тайинланди

Шерзод Ражабов Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунгача у Қизириқ тумани ҳокими эди.

Сурхондарё ҳокими ўринбосари лавозимида шу вақтга қадар Анвар Орипов ишлаб келаётганди.

Шунингдек, Зиёда Аминова Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Аминова эгаллаган лавозимда аввал Комила Карамова ишлаб келганди.

Аввалроқ Навоий вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+