platina.uz
Жамият

Владивостокдаги бош консулхона манзили ўзгаради

Ўзбекистон дипломатик идораси АҚШ собиқ консуллиги ўрнини эгаллайди. 

Владивостокдаги бош консулхона манзили ўзгаради

Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консуллиги янги манзилга кўчмоқда. Консуллик Пушкинская кўчасида жойлашган АҚШ Бош консуллигининг собиқ биносига кўчади.

Апрел ойининг ўрталаридан бошлаб у ерда ўз фаолиятини давом эттиради.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Владивостокдаги ваколатхонаси 15 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Бош консуллиги янги манзилда фаолиятини давом эттираётгани ҳақида хабар берди. У Пушкинская, 32-га кўчиб ўтади.

Ҳозирда Бош консуллик Верхнепортовая, 46-уйда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Бош консуллиги Пушкинскаяда 1994 йилдан 2021 йилгача ёпилгунга қадар фаолият юритган. Бино узоқ вақт давомида янги ижарачиларни қидирганди. 2023 йил сентябрига келиб унинг барча қаватлари таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid