Машинасиз юриш ташаббускорининг ўзи машинада ишга борди
Бошқа бир қатор амалдорлар эса пиёда, жамоат транспорти ва велосипедда юрди.
Бугун Тошкент шаҳрида Экология вазирлиги ташаббуси билан "Автомобилсиз кун" акцияси ўтказилмоқда.
Лекин Экология вазири Азиз Абдуҳакимовнинг ўзи ишга хизмат автомобилида борган. Вазирлик матбуот хизмати буни бугун бўлиб ўтган видеоселектор билан боғлаган.
Шунингдек, кўплаб вазирлар ва бошқа амалдорлар ишга пиёда ва жамоат транспортида борди.
Масалан, Спорт вазири Адҳам Икромов пиёдалар йўлакчасидан ўтаётгани ва автобусда юргани эътиборга тушган.
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳам автобусдан фойдаланди.
Шунингдек, Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, Марказий банк раиси Мамаризо Нурматов ҳам акцияда иштирок этган.
Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов эса ишга велосипедда келди.