Энергетика вазирига ўринбосарлар тайинланди
Шунингдек, Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори ҳам алмашди.
Президентнинг тегишли қарорига кўра, Азим Исраилович Аҳмадхўжаев Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари — Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Аҳмадхўжаев вазир ўринбосари лавозимига 2021 йил сентябрда тайинланганди. Унга қадар Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Бир муддат АКТ вазирлиги (ҳозирги Рақамли технологиялар вазирлиги)ни ҳам бошқарган.
Азим Аҳмадхўжаев 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчиси (2002 йил). 2016 йил майидан 2017 йил мартига қадар "Асака" банки бошқаруви раиси бўлган. Аввалроқ 2011 йил майидан Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқаруви раиси ўринбосари, сўнгра бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.
Президентнинг тегишли қарорига кўра, Бахтиёр Рустамович Маматкаримов — Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У аввал Андижон тумани лавозимида ишлаган.
Азизхўжа Очилович Қобилов — Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Азизхўжа Қобилов аввал тоғ-кон ва геология вазирининг ўринбосари,. Президент Администрацияси масъул ходими сифатида фаолият юритган.