Бинолардаги мозаикалар маданий мерос рўйхатига киритилади

Ушбу объектларни Давлат кадастри рўйхатига олиш чоралари ҳам кўрилади. 

Жамият
27 март, 9:14
Бинолардаги мозаикалар маданий мерос рўйхатига киритилади

Республика ҳудудида жойлашган бинолар деворларида ишланган мозаика композициялари Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари рўйхатига киритилади.

Бу ҳақда ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди. 

Маданий мерос агентлиги Кадастр агентлиги ва ҳокимликлар билан ушбу объектларни белгиланган тартибда давлат кадастри рўйхатига киритиш чораларини кўради. 

Бу рўйхатга киритилган объектлар мавжуд бўлган турар жой ва нотурар жойлардаги, уларнинг муҳофаза тегралари ва туташ ҳудудларида режалаштирилган қурилиш ишлари билан боғлиқ бўлган ҳар қандай фаолият тури Маданий мерос агентлигининг хулосаси олингандан сўнг амалга оширилади.

Ушбу объектлар маданий қийматга эгалиги тўғрисидаги ёзувлар кадастр ҳужжатига киритилади. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+