platina.uz

Сумалакнинг биз билмаган фойдалари

Ушбу таом асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатиб, стрессни енгишга ёрдам беради ва уйқуни яхшилайди.

Жамият
22 март, 17:21
Сумалакнинг биз билмаган фойдалари

Сумалак – баҳор келганидан даракчи ва фойдали минералларга бой таом. У буғдой дони кўкатидан тайёрланади.

Кўп асрлар давомида уни тажрибада синаб, текшириб, сумалакнинг шифобахшлигига ишонч ҳосил қилинган. Буни билган барча, катта-кичик, соғ-бемор уни тановул қилишга шошилади. Таом тайёрланиш вақти ҳам анча пухта ўйланган. Сумалак тайёрланиши қишдан-баҳорга чиқиш — дармонсизлик, илик узилди пайтга тўғри келади.

• Сумалакда шакар моддаси, оқсил, фойдали жавҳарлар (кислота), дармондорилар мўл бўлади.

• 1936 йилда буғдой ўсимтасини текширган Эмерсон ва Эванс исмли немис олимлари буғдойда токоферол моддаси борлигини аниқлашган ва у женшен таркибида учрайдиган Э витаминининг ўзгинаси эканлигини исботлашган.

• Олимларнинг таъкидлашича, сумалак гипертония, гепатит, буйрак, меъда-ичак хасталикларига яхши даво бўлиб, қон таркибини яхшилаб, меъда-ичак фаолиятини меъёрга келтиради, асабни тинчлантиради, яхши ухлатади.

• Қонни тозалаб, жисмни тетиклаштириб, куч-қувватни оширади;

• Асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатиб, стрессни енгишга ёрдам беради ва уйқуни яхшилайди;

• Организмга ёғ ва углеводлар сўрилишини секинлаштиради;

• Қон айланишини яхшилайди ва жигарни заҳарли моддалардан

ҳимоя қилади;

• Танадаги зарарли бактериялар ўсиши ва ривожланишининг олдини олади;

• Организмни 19 дан ортиқ аминокислоталар билан тўйинтириб, лимфатик тизимга ижобий таъсир кўрсатади

Қолаверса, илмий томондан қараган ушбу таом иммун тизими пасайиши, баҳорги чарчоқ ва ҳолсизликни олдини олувчи махсус эликсирдир.

Ушбу миллий таомнинг яратилиши тарихи ҳақида бир неча ривоятлар мавжуд. Ҳатто халқ орасида бу шунчалик машҳур таом бўлганки, нечта қозондан сумалак ейилгани саналиб, чиққан тошлар янаги йилга олиб қўйилган. Мана минг йиллар ўтибдики, халқимизнинг севимли мавсумий таомларидан биридир.

Мафтуна Ёдгорова тайёрлади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+