Ўзбекистон МДҲда энг бахтли мамлакат деб топилди

Умумий рейтингда Финляндия, Швеция ва Исландия етакчилик қилмоқда. 

Жамият
20 март, 10:55
Ўзбекистон МДҲда энг бахтли мамлакат деб топилди

Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида энг бахтли мамлакат дея топилди. Иккинчи ўринни Қозоғистон эгаллади. 

Оксфорд университетининг йиллик глобал ҳисоботига кўра, Қозоғистон бир неча поғонани бой берган ва рейтингда 44-ўриндан 49-ўринга тушиб кетган.

Россия 72-ўринни эгаллади, Украина эса 105-поғонадан жой олган.

143 мамлакат ва ҳудуддаги одамлардан ўз ҳаётларини нолдан 10 гача бўлган шкалада баҳолаганлар, 10 балл мумкин бўлган энг яхши рейтингдир. Рейтингни яратиш учун охирги уч йилдаги натижалар ўртача ҳисобланади.

Финляндия ўртача 7,7 балл билан биринчи ўринда қолмоқда. Ундан кейин Дания, Исландия ва Швеция туради. Афғонистон ва Ливан мос равишда 1,7 ва 2,7 балл билан охирги икки ўринни эгаллаб турибди.

Умуман олганда, рейтингга умр кўриш давомийлиги, ижтимоий алоқалар, шахсий эркинлик ва коррупция каби бошқа омиллар таъсир қилади.

Америка Қўшма Штатлари биринчи марта кучли йигирматаликдан жой олмади ва ўтган йилги 15-ўриндан 23-ўринга тушиб кетди. Бу 30 ёшгача бўлган америкаликларнинг фаровонлик ҳисси кескин тушиб кетгани билан боғлиқ, дейилади ҳисоботда.

60 ва ундан катта ёшдаги одамларнинг бахтиёрлик даражаси бўйича глобал рейтингда Қўшма Штатлар 10-ўринда, 30 ёшгача бўлганлар учун эса 62-ўринда туради.

Эслатиб ўтамиз, бугун дунё бўйлаб Халқаро бахт кунини нишонламоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+